Cўровнома натижаси: Қайси партиянинг иш фаолияти яхши баҳоланди?

526

Хабарингиз бор, телеграм каналимиз орқали жорий йилнинг 1-август куни ижтимоий сўровнома эълон қилинган эди.

“Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган қайси сиёсий демократик партия фаолиятини яхши баҳолайсиз?” деб номланган сўровномани телеграмда 9952 нафар кузатувчилардан 907 нафари овоз берган бўлиб, иштирокчиларнинг:

417 таси 46 фоизи Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси фаолиятини яхши баҳолаган.

Ўзбекистон Либерал демократик партиясига эса 181 киши 20 фоиз овоз тўплаган.

Адолат социал демократик партияси 100 киши 11 фоиз,

Халқ демократик партияси 31 киши 3 фоиз овоз олган.

Иштирокчиларнинг 178 нафари 20 фоиз Ҳеч қайси деган танловни танлаган.

“Nasafnews” ахборот портали томонидан ўтказилган мазкур сўровнома аноним тарзда ўтказилган бўлиб, иштирокчиларнинг ким экани бизга маълум эмас.
Катта эҳтимол билан айтиш мумкинки, иштирокчиларнинг кўп қисми партия аъзоларини ташкил қилади.

Овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here