​​«Муборак» газни қайта ишлаш заводи ишчиларининг ойликлари қаерда?

998

Телеграмдаги  @zednews каналига келиб тушган мурожаатда «Муборак» газни қайта ишлаш заводи ишчилари бир неча ойдан бери мукофот пуллари ва компенсация ололмаётгани ҳақида ёзилган. Қуйида уни тўлиғича келтирамиз.

«Ўзбекнефтгаз»га қарашли айрим заводларга иссиқлик иқлими учун конпенсация ва қўшимча тўрт оклад июнь ойига пул қўшиляпти. Лекин «Муборак» газни қайта ишлаш заводи июнь ойига ҳеч нарса қўшмади?

Президент карори билан иш ҳақи кўтарилади ва қўшимча тўловлар чекловларига йўл қўйилмайди. Аммо асосий цехлар ишни қилиб иш ҳақи оширилмаса? Ойлик ўз вақтида берилмаса?

Туманнинг коэффициент пулидан олти ойлиги тўланмаса? Қўшимча зарарига тўлаб келинган? Аммо масъулиятсизлик билан ҳозирда қўшимча компенсация зарарига тўланяпти?

Бу пенсияга таъсир қилади?

Нега заҳарли жойларга тўланиши мумкин бўлган пуллар тўланмаяпти? Президентимиз 5 ташаббуси билан қанча савобли ишлар амалга ошириляпти, завод бўлим бошлиқларини, бухгалтерияни, меҳнатга ҳақ тўлаш бўлимини тўлиқ алмаштириш лозим. Президентимиз халқимиз дардида жон куйдиряпти? Ҳар бир ишчи ойлик олган куни фарзанди келажаги учун интилади, маданий ҳордиқ олиши, фарзандларини ўқитиши, меҳмон кутиши, саёҳатга чиқиши керак ва бунга ҳақли деб ўйлайман.

Агар соғлиги бўлмаса бу пуллар икки кунга етмайди. Агар завод бўлим бошлиқларини йиллик даромадлари текширилсагина, қанча мукофот олганлари маълум бўлади. 2017 йил заводнинг учта блоки ишга тушурилди. Аммо ҳар бир блок учун ишчи кучи учун қанча маблағ ажратилади? Лекин уч блок учун бир оклад пул қўшилди холос, аммо ишчилар рағбатлантирилмади?

Айрим цехларда ичимлик суви муаммо бўлмоқда? Заводга техник сувдан ичяпмиз, бу билан ҳеч ким қизиқмайди. Биз Президентимизнинг аралашуви билан ушбу завод ишчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ишчиларга тўланаётган иш ҳақларига эътибор қаратиш таклифи билан чиқмоқдаман. Завод бўлим бошлиқларининг ойлик иш ҳақи давлат томонидан назоратга олинишини сўрайман».

Мурожаат тугади. Умид қиламизки, мутасаддилар бу мурожаатни беэътибор қолдирмайди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here