Блогер Қашқадарё вилоят ҳокими матбуот котиблигига тайинланди

455

Айтишларича, блогер Содиқов Аҳрор Қашқадарё вилояти ҳокими матбуот котиби этиб тайинланибди.

А.Содиқов Чироқчи туманида туғилган, маълумоти олий.

Маълумот ўрнида таъкидлаш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан, матбуот котиби ахборот сиёсати масалалари бўйича ҳокимнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий хизмат ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича ҳоким ўринбосарларига тенглаштирилган.

Вилоят ҳокими матбуот котиби тайинлашда янгича ёндашувга қўл урибди. Эндиликда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов каби халқнинг ташвиши ва муаммоларини ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб бориб, ҳал этиш чораларини кўради, деб умид қиламиз.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here