Ғузорда юк машинаси ёниб кетди

436

6 август куни соат 14:01да Ғузор тумани “Яккадарахт” МФЙ Бутон қишлоғидаги кўча бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган “ЗИЛ” русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ёнғинни ўчиришга уринган автомобиль ҳайдовчиси, фуқаро Р.Р. куйиш тан жароҳати билан шифохонага юборилган. Юк автомобили тўлиқ ёниб зарарланган.

Ушбу кўчада ҳаракатланаётган “ЗИЛ” русумли юк автомобили бортига ортилган сомон прессларининг устки қисми электр сим ёғочнинг симларига тегишидан ҳосил бўлган қисқа туташув натижасида ёнғин юзага келган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here