Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти рейтингда пастлади. ОТМдаги ишлар жуда қониқарсиз баҳоланган

347

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Республика олий таълим муассасалари миллий рейтингини эълон қилди. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 57 та ОТМ орасида 49-ўринни эгаллаган.

Аҳамиятлиси, ушбу рейтингда жами 57 та ОТМ қатнашган бўлиб, улар фаолияти уч асосий мезон – профессор-ўқитувчиларнинг илмий фаолияти; ўқув-услубий ишлар ва ўқитиш сифати; талабалар билими ва битирувчилар сифати бўйича жами 100 баллик тизимда баҳоланган.

Ушбу рейтингга вилоятимиздаги икки олий ўқув юрти – Қарши давлат университети ва Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти киритилган.

Бу борада энг яхши натижани Қарши давлат университети қайд этган. Мазкур ОТМ миллий рейтингда аввалгидан кўра 23 поғона юқорилаб, 28-ўринни эгаллади. Тўпланган балл 42,14 ни ташкил этди. Қарши давлат университети профессор-ўқитувчиларнинг илмий фаолияти йўналишида 40 дан 9,33 балл, ўқув-услубий ишлар ва ўқитиш сифати борасида 30 дан 8,89 балл, талабалар билими ва битирувчилар сифати бўйича 30 дан 23,92 балл олган.

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти жами 36,22 балл билан тегишли рўйхатда 49-ўриндан жой олди. 1- ва 2-кўрсаткичлар бўйича мазкур ОТМдаги ишлар жуда қониқарсиз баҳоланган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here