Шаҳрисабзда эркак собиқ хотини ва болаларини пичоқлаб, уйни ёқиб юборди

527

Шаҳрисабз шаҳридаги «Ипак йўли» маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида жорий йилнинг 8 августидан 9 августига ўтар кечаси фожиа юз бергани хабар қилинди. Keshnews манбаасининг маълум қилишича, ушбу ҳодиса нотинч вазият ҳукм сурган оилада содир бўлган.

Бир йил аввал хотинининг хиёнати сабабли эр-хотин қонуний ажратилган. Эркак собиқ хотинининг бошқа бир эркак билан муносабатда эканини эшитиб, собиқ хотини яшовчи хонадонга 8 август тунида келади. Эшикни очишини сўрайди, бироқ эшикни очмагач, уйнинг орқа томонидан дераза орқали киради. Уйда бўлган 2 нафар фарзанди ва аёлга учи ўткир жисм билан тан жароҳати етказади.

Болалар отасидан қочиб, кўчага чиқишга уринадилар ва бунга муваффақ бўладилар. Аёл эса оғир тан жароҳати туфайли уйдан чиқа олмайди. Бундан фойдаланган эркак аёлни кўрпа-тўшакка ўраб уйни ёқиб юборади.

Уйда кучли ёнғин содир бўлади ва 2-қаватдаги 4 хонали хонадон бутунлай ёниб кетади. Гувоҳларнинг айтишича, аёл танаси бутунлай куйган ҳолда топилган.

Воқеа юзасидан ФВВ ва ИИВ томонидан расмий маълумот берилмаган.

Эркак ўзини Шаҳрисабз шаҳар ИИБга топширгани айтилмоқда!

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here