Бугун, 11- август куни Қарши шаҳридаги «Марказий» стадионда “Насаф” – “Бунёдкор” жамоалари куч синашди.
Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Самандар Шодмонов, Обид Жумаев, Рустам Чориев
Ўйин маҳаллий вақт билан соат 20:00да бошланди.
25 -дақиқада «Насаф» ўйинчиси Азиз Ғаниев дастлабки голни рақиб жамоа дарвозасига жойлади.
1:0
53-дақиқада яна бир футболчимиз Бобир Абдихолиқов гол киритиб, устун эканини исботлади.
2:0
Ниҳоят «Бунёдкор»дан Шоҳруҳ Гадоев 90 дақиқада «Насаф» дарвозасига тўп киритди.
2:1
Орадан бироз вақт ўтиб «Насаф»чилар яна бир марта дарвозани ишғол этди. Гол муаллифи Ҳумоюн Муртозаев.
3:1.
Ўйинда ғалаба 3:1 ҳисобда «Насаф» футбол клубига насиб этди.