Қарши шаҳрида йирик халқаро турнир ўз ниҳоясига етди. Ғолиблар билан танишинг

118

Жорий йилнинг 6-11 август кунлари Қарши шаҳрида шахмат бўйича Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи Исмат Шукуров хотирасига бағишланган “ҚАРШИ ОПЕН-2019” халқаро турнири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, чемпионатнинг ғолиб ва совриндорлари халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт устаси ва ФИДЕ спорт устаси сингари халқаро унвонларни олиш имкониятига эга бўлдилар.

Ўзбекистон хизмат кўрсатган ўқитувчи Исмат Шукуров хотирасига бағишланган шахмат бўйича “ҚАРШИ ОПЕН-2019” халқаро турнири Стандарт (классик шахмат) йўналишида 9 турдан, “А” ва “Б” гуруҳларида ўтказилади. Мусобақа швейцарча тизимда, ФИДЕ қоидалари бўйича ўтказилди.

“А” гуруҳи ғолиблари:
1 ўрин – Абдисалимов Абдималик (8.500.000 сўм)
2 ўрин – Ниғматов Ортиқ (7.600.000 сўм)
3 ўрин – Каримов Ибрагим (6.700.000 сўм)

“А” гуруҳи ғолиблари(аёллар ўртасида):
1 ўрин – Қурбонбоева Сарвиноз (1.000.000 сўм)
2 ўрин – Сапарова Ситора (500.000 сўм)

“А” гуруҳи ғолиблари(18 ёшгача):
1 ўрин – Сайдалиев Саидакбар (1.000.000 сўм)
2 ўрин – Ваҳидов Далер (500.000 сўм)
3 ўрин – Юлдошев Меҳриддин (200.000 сўм)

“А” гуруҳи ғолиблари(Фаҳрийлар ўртасида):
1 ўрин – Вул Аркади Еремеевич (400.000 сўм)

“Б” гуруҳи ғолиблари:
1 ўрин – Ибодуллаев Жўраев (1.400.000 сўм)
2 ўрин – Умиров Учқун (1.200.000 сўм)
3 ўрин – Маримбоев Жаҳонгир (900.000 сўм)

“Б” гуруҳи ғолиблари(аёллар ўртасида):
1 ўрин – Номозова Ҳилола (350.000 сўм)
2 ўрин – Бобомуродова Мафтуна (150.000 сўм)

“Б” гуруҳи ғолиблари(16 ёшгача):
1 ўрин – Баҳриллоев Баҳром (350.000 сўм)
2 ўрин – Жураев Акобир (250.000 сўм)

“Б” гуруҳи ғолиблари(10 ёшгача):
1 ўрин – Равшанов Шерали (200.000 сўм)

“Б” гуруҳи ғолиблари(8 ёшгача):
1 ўрин – Исламов Шаҳзод (100.000 сўм)

“Б” гуруҳи ғолиблари(Фаҳрийлар ўртасида):
1 ўрин – Арабов Нурқул (250.000 сўм)
2 ўрин – Муратов Барно (150.000 сўм)

Умумий мукофот жамғармаси 55 миллион сўмдан ортиқ бўлан халқаро турнирда, Қозоқистон, Россия Федерацияси, Испания ва Ўзбекистондан жами 250 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашишди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here