Деҳқонободдаги қувноқ масканга саёҳат ( Фоторепортаж)

90

Деҳқонобод туманидаги “Василиса” нодавлат боғчаси кишига эртаклардаги уйларни эслатади. Боғчани қуриш ғояси ҳам айнан шу мақсадни кўзлаган эди.

Таълим масканига кириб борар экансиз, дастлаб эътиборингизни мусаввир томонидан чизилган мултифилм қаҳрамонлари тортади. Уларни кузата туриб болаликка қайтасиз, қоласиз.
-Бу беғубор муҳитни яратиш осон бўлмаган,-дейди тадбиркор Абдухалил Эгамбердиев. Бизда боғча очиш ғояси бор эди. Лекин боғчамиз бошқа масканлардан ажралиб туришини истаган эдик. Бугун бу ниятимиз амалга ошди. Чунки муассасамиз рустилига ихтисослашган бўлиб, машғулотлар ҳам айнан шу тилда олиб борилади. Бу борада тарбиячиларимиздаги тажриба қўл келмоқда.
-Боғча мудира бўлиб келганимда ўзим ҳам ҳайратланганман. Чекка туманда шаҳар боғчаларидан ҳам зўр шароит яратилганини кўриб талабга жавоб берар эканманми деб иккиланганман,- дейди мудира Муқаддас Қурбонназарова. Лекин Абухалил ака бизга ишонч билдириб, қандай ишлашни ҳам кўрсатиб бердилар.
Мана бугун бағримиз кичкинтойлар билан тўла. Уларга таълим-тарбия беришда биринчи навбатда сифатга эътибор қаратамиз.
Жорий йил март ойида иш фаолиятини бошлаган “Василиса” нодавлат мактабгача таълим муассасасида ҳозирги кунда 125 нафар кичкинтойлар таҳсил олади. 21 нафар ишчи ходим бу таълим-тарбияга жавобгар ҳисобланиб, ҳар бири ўз ишини аъло даражада бажаради.
Қисқа фурсатда Шахмат-шашка, енгил атлетика, мусиқа ва чет тили тўгараклари ҳам йўлга қўйилди. Бу эса болалар таълим-тарбиясига қаратилган яна бир эътибор бўлди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here