АОКА вакили: «Матбуот котиблари журналист бўлиши керак, аммо …»

150

Кеча , 19- август куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари ҳамкорлигида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган “Ахборот хизматлари фаолиятига оид назарий ва амалий аспектлар” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.
“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси ҳамда Адиб Собир Термизий номидаги вилоят Ахборот-кутубхона маркази биноларида ўтказилган ўқув-семинарда Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларидан 70 нафардан зиёд ахборот хизмати ходимлари иштирок этди.

Семинарда қатнашган “Nasafnews” ахборот портали мухбири матбуот котиблари мутахассислиги бўйича агентлик вакилига савол билан мурожаат қилди.

-Туман, шаҳар ҳокимликлари, корхона ва ташкилотларда фаолият кўрсатувчи матбуот котибларининг мутахассислиги журналист бўлмаса, бу лавозимда фаолият кўрсата оладими?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бўлим бошлиғи Жавоҳир Қудратов:

-Президентимиз томонидан матбоут хизматини ривожлантириш мақсадида қабул қилинган қарорда журналист кадрларни матбуот котиблари этиб тайинлаш белгиланган. Лекин тайинлаш давомида фақатгина мутахассислиги бўйича эмас, балки ходимнинг салоҳияти муҳим ўрин тутади. Журналистика соҳасида муайян тажрибаси бор, кўп йиллик иш стажига эга, аммо мутахассислиги бошқа соҳада бўлса ҳам матбуот котиби сифатида фаолият кўрсатиши мумкин.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here