Яккабоғ туман ҳокими ўринбосарини ёқиб юборган тадбиркорнинг ўғли: “Бизга мурувват керак эмас, дадам қамоқдан чиқса бўлди…”

663

Яқинда ижтимоий тармоқларда катта шов шувга сабаб бўлган Яккабоғ туманидаги тадбиркорнинг дўкони маҳаллий ҳокимлик масъуллари томонидан қандай бузилган бўлса, шундай қайтадан тиклаб берилди. Аммо ҳокимият томонидан қайта таъмирланди, деган иддаолар ўз исботини топмади.Бу ҳақда xs.uz ёзди.

Тадбиркор Баҳриддин Исамовнинг ўғли Шарофиддиннинг хабар қилишича, воқеадан икки кунлар кейин туман ҳокими ўринбосари бошчилигидаги одамлар келиб дўконнинг мажбурий бузилишини айтиб, уст қопламаси ва эшик ромларини қўпориб ташлаган эди. Одамларнинг қаттиқ норозилигига олиб келган кейинги воқеалар ҳукумат даражасида кўриб чиқилиб, бу ишлар ноқонуний эканлиги аниқланди ва адолат қайта тикланди.

Аммо суҳбатдошимиз Шарофиддиннинг таъкидлашича ҳали адолат тўлиқ  тиклангани йўқ.

-Кимдир дўконимизни ҳокимиятдан келиб таъмирлаб беришди, деган гапларни тарқатибди, -дейди у. –Аслида ҳокимият одамлари ўзлари бузган нарсаларни жойига қўйишди, холос. Қолганини, яъни дўкон фасади ва пардозлаш ишларини ўз ҳисобимиздан 20 миллион сўмга яқин маблағ сарф этиб, амалга оширдик.Ўша кунларда бизнинг мулкимизга катта зарар етди, албатта. Қайта тиклаб бўлмайдиган нарсаларни энди суд орқали ундиришимизга тўғри келади. Умуман, бизга ҳокимиятнинг муруввати керак эмас, ўзимизнинг кучимиз етади. Фақат ҳозир тергов ишлари давом этаётгани учун отамизни эҳтиёт чораси сифатида ҳибсхонада ушлаб туришибди. Падари бузрукворимиз уйга қайтса, шу ердан туриб ҳам тергов ишларида иштирок этса, адолатдан бўлар эди.

2 Izohlar

  1. Qonun hammaga barobar do’stim. Sizlarni mulkingizga tajovuz qilganlar jinoyatchiyu, bir odamni o’ldirmoqchi bo’lgan padari buzrukvoringiz jinoyatchi emasmi? 7 yilga qamaladi. Hokimiyat muruvvat qilsa 4 yilgacha qisqarishi mumkin. Ko’p ham g’oddayish kerak emas. Muruvvatga muhtojsizlar….

  2. Muruvvatga muxtojsan bola, katta ketma. Tadbirkorliging bir tiyn. Yaratgandan boshingga tushganlar va tushadiganlardan asrashini so’rab muruvvat sora. Besh sum puling bilan karillama, davlat bilan oynashma. Bolalaringacha qora royhatga tushib bolding, valaksalang. Davlat vakiliga o’t qoyish onson ekanmi?

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here