«Ака камерамни синдирмайсиз» Қашқадарёда мухбирга 5 киши куч ишлатиб унинг жиҳозларини синдириб ташламоқчи бўлди. Ички ишлар ходимлари зўравонларга ёрдамлашди (аудио 1-қисм)

2865

Журналистика бутунжаҳон бўйича энг хавфли касблар қаторига киритилган.
Баъзан журналистни отиб кетишибди, асир олишибди, тазйиқ ўтказибди каби хабарларни халқаро майдонда кўп эшитамиз.
Журналистларнинг оддийгина зийраклиги ортидан дунёда кўплаб уюшган жиноий гуруҳлар фаолияти аниқланган, қарор топмаган ҳақиқатлар юзага чиққан.

Ўзбекистондачи?
Қашқадарёдачи?
Журналистларга қандай муносабатда бўлишади?

Рости мамлакат раҳбари очиқлик сиёсатини илгари сургани ва журналист ва блогерларга ишонч билдиргани кўплаб мансабдорлар илдизига болта урди десак янглишмаймиз.

Лекин журналист ҳимояси қанчалик мустаҳкам?
Бу саволга жавобни қуруқ ваъдаларда кўряпмиз!

Қашқадарёда “Nasafnews” деган сайт бор.
Фаолият бошлаганига 1 йил бўлган бўлсада, кўплаб амалдорларга айбини очиқ айтгани учун ашаддий душманига айланган.
Тўғри гап кимга ҳам ёқарди.

Хуллас гапни чўзмаймиз.
Қашқадарё вилоят 1-сонли асаб-руҳий касалликлар диспансерининг бир гуруҳ ходимлари ва Ички ишлар ходимлари томонидан кеча кечқурун мухбиримизга нисбатан куч ишлатилиб, ҳақорат қилгани ҳақида бугун батафсил ёзамиз.

27-август куни кеч соат 23:00 лар атрофида мухбиримиз Қашқадарё вилоят 1-сонли асаб-руҳий касалликлар диспансеридаги ҳолатга аниқлик киритмоқчи бўлади ва асосий дарвозадан ичкарига киради.
Уни қарши олган навбатчи шифокорлар соат 22:00 дан сўнг ҳеч ким шифохонага кириши мумкин эмаслигини айтади. Бу бўйича қонуний асос бор экани билан қизиққан мухбирга навбатчи шифокор қўполлашиб бошлайди.
Шунда мухбир ҳеч ким кириши мумкин эмас деган буйруқни сўрайди ва тақдим этса чиқиб кетишини айтади.

Афсуски бирор шифокор бу буйруқни топиб бера олмайди.
Ташқи дарвозадан чиқиб кетиш учун йўлга отланган мухбирни шифохонанинг қоровули тутиб олади ва бошқа ходимларни ҳам чақиради.
Мухбир улардан ҳам ҳеч ким кириши мумкин эмас бўлган буйруқни кўрсатишини талаб қилади.
Аммо ходимлар ва қорувуллар йиғилиб мухбирнинг иш қуроли камерасини тортиб олишга ҳаракат қилади.
Иш қуролини беришни истамаган мухбирга куч ишлата бошлашади. Бир қўлини қайириб, хизмат сўмкаларини отиб юборишади.
Шундан сўнг, қоровулхонага тиқиб, уришмоқчи бўлишади.
Аудиони тингланг.

Мухбир нега асаб-руҳий касалликлар диспансерига борди?

Қашқадарё вилоят 1-сонли асаб-руҳий касалликлар диспансерига ҳар ким кира олмайди.
Аммо телеграм бот каналимизга шифохонанинг айрим ишчилари томонидан юборилаётган ашёвий фактлар мухбиримизда бироз шубҳа уйғотади.

Беморларга шароит яратилмагани ва уларнинг ҳар кўйга солинаётгани ҳақида видео маълумотдан ташқари шифохона бош шифокорининг тазйиқ ўтказаётгани ҳақида ҳам қўшимча маълумотлар келиб тушади. Бу ҳолатга аниқлик киритиш учун мухбир айни тунда боради ва ҳолатга холис назар ташламоқчи бўлади.

Балки бу ноқунунийдир. Аммо кундан кун азобга солинаётган шифохона беморлари ( жиннилар) ҳам одам. Уларнинг ҳам ҳақ-ҳуқуқлари бор.

Вазирликка ёлғон маълумот берилди

Шифохонанинг оғир аҳволи ҳақида видео интернетда сузгач, ички текширув ўтказилгани ва бундай ҳолат кузатилмагани ҳақида Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бу ёлғон деб бир нечта қўғирчоқ сайтларда бонг урди.

Танганинг иккинчи томонига назар ташлаймиз.
Эсингизда бўлса, шифохонага янги кроватлар олиб келиниб ўрнатилгани ва хароба хоналар тозалаб чиқилгани ҳақида ҳам хабар берган эдик.
Ким ҳам айбисини тан олгиси келади.
Бундай ҳолат бўлган бўлса дарров бартараф этиб, бизда бундай эмас дейиш қийин эмас.
Аммо нега шифохона маъмурияти “Nasafnews” ахборот портали билан боғланиб воқеиликка аниқлик киритмади?
Масалага алоқаси бўлмаган мансабдор шахсларни ўртага қўшди.
Қўғирчоқ сайтларга боғланиб ёлғон маълумот деб айтди.
Бир томонлама қараш эмасми бу?

Яна савол туғилади. Агарда бўлимларнинг ҳолати аъло даражада бўлса нега мухбирга 5 киши бўлиб фаол қаршилик кўрсатилди?  Куч ишлатилди.
Мана сизга ҳақиқат!

Қашқадарё соғлиқни сақлаш бошқармаси ўз вазирлигига ёлғон маълумот берди.
Вазирлик ҳам унақа эмас эканда деб, ҳатто текширув ҳам ўтказиб кўрмади.
Айбни тан олиш ҳам мардлик саналади.

Ногирон Журналистика

Ҳа, бизда журналистика ногирон.
Тўғрироғини айтсак журналистларнинг қўл- оёғини амалдорлар бошқаради.
Эркинлик ёт нарса.
Раҳбарларга яхши кўриниш учун маддоҳлик қилиб юрган қанча журналистни кўряпмиз, биляпмиз, эшитяпмиз.
Улар аслида журналист деб айтилишга нолойиқ.

«Маддоҳ масъуллар»

Қашқадарёда журналистларни сўрайдиган одам йўқ дейсизми?
Cўрашади.
Масалан бизда неча йилдан бери раҳбарга ялчимаган Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси (аввалги ҳолати назарда тутилган) бор.
Уйқудаги журналистлар ижодий уюшмаси бор.
Борингки вилоят ҳокимлиги, давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура деган органлар ҳам бор.
Аммо нега улар мухбирга куч ишлатилганини билса-да жим турибди?

Сизларга қандай исбот керак ўзи?

Мамлакат раҳбари Журналист ва блогерларга  катта ишонч билдираётган бир пайтда, нега сиз ўз вилоятингизда ҳақ-ҳуқуқлари топталётган мухбирларни ҳимоя қила олмайсиз? «Демак сиз ҳам маддоҳлар сафидасиз.»

Агар сен ёнмасанг, агар мен ёнмасам, агар биз ёнмасак қачон қоронғуликлар чиқар ёруғликка…
Бу сўзларни “Еътибор маркази” кўрсатувида кўп эшитгансиз. Биз ҳам айни дамдаги хулосамизни шу сўзлар билан якунламоқчимиз.
Хулоса сиздан.

Мақоланинг давомида Ички ишлар ходимлари куч ишлатиб мухбирни олиб кетгани ҳақида ёзамиз.

«Nasafnews» ахборот портали таҳририяти

5 Izohlar

  1. Кейинги вактда узини «журналистман» деб пул эвазига хаммани мактайдиган «тижоратчи мухбир» лар хам купайиб, хакикий журналистлар обруйига путур етказишмокда. Нахотки аввалига «бизда бунака муаммо йук, булмайди хам» деб жавоб хати бериб, кейинига фактлар билан исботлангач, «бу муаммо бизда хам бор эди» деб оммани алдаб турган Рахбариятга чора курилмаса?

  2. Voqealar davomi juda qiziq, holat urganildimi, ular isbotini topadimi? Umuman kimga chora kuriladi ushbu holatda yoki hech nima uzgarmaydimi?

  3. Бу шифохона мутасаддилари мурожаатчиларга хам купол муомала килишига узим гувохман. Бирок уларга чора курилмайди. Нима учун?

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here