Қарши шаҳридаги бозорда тадбиркорлардан ноқoнуний пул йиғиляпти…ми?

241
“Nasafnews” ахборот сайтининг “Сиздан хабар” рукнида фуқаролардан мурожаатлар келиб тушяпти. Ана шундай мурожаатлардан бири бир гуруҳ тадбиркорлар томонидан юборилган.
Исмларини сир сақланишини сўраган тадбиркорлар Қарши шаҳридаги “Ерқўрғон” деҳқон озиқ-овқат бозори ҳақида шундай ёзади:
“Бозорга бозорқумнинг шахсан топшириғи билан темир қозиқлар қоқиб ташланган. Бу аравалар ҳаракатига кескин ҳалал бермоқда. Бундан ташқари бундай темир қозиқлар мободо, бозорда ёнғин чиқадиган ҳолатлар учраса , ўт ўчириш машиналарининг ҳаракатини 100% чеклаб қўяди” деб расм ҳам илова қилишмоқда.
Шунингдек, “Nasafnews”га йўлланган мурожаатда тадбиркорлардан тунги қаровуллик учун ҳар куни 4000- 5000 минг сўмдан йиғиштириб олиниши ҳақида ҳам гап боради. Лекин олинган тўлов учун ҳеч қандай чек берилмас экан.
Бозор маъмурияти бу ҳолатга қандай қарайди?
Тадбиркорларнинг гап-сўзларида қанчалик жон бор?
Бу борада улардан жавоб кутамиз.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here