Қашқадарё «бош тарбиячиси» ходимларини сўкиб ташлади (аудио)

944

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятидаги айрим МТМларда сариёғ ўрнига маргарин берилгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди.

«Bong.uz» ва «Жамият» газетаси мухбири мазкур масалани ўрганиш учун жойларда бўлган.

Журналистнинг вилоятга суриштирувга бориши ортидан мутасаддилар буни олдини олишга ҳаракат қилгани бўйича аудиолар тарқалди.

Худди шундай аудиоматериаллардан бирида Қашқадарё вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Асрор Алимардоновга тегишли экани айтилган овознинг ўз қўл остидаги ходимлардан бири билан гаплашгани акс этган.

Бошлиқ суриштирувга келган журналист билан ҳеч ким гаплашмаслиги, информация бермаслигини, уларни биноларга киритмаслик ва журналистни тамагирлик ҳолатида қўлга туширишга ҳаракат қилишни буюради.

Шунингдек, муаммога сабабчи бўлаётган айрим МТМ раҳбарларини «чиройли» сўзлар билан «сийлайди». Таъминотчиларга маълум муддат боғчаларга барча маҳсулотларни тўлиғича тарқатишни (!), боғчаларда эса шу куни сархил овқатлар қилишни(!) буюрган.

Аудионинг тўлиғини ушбу видеода тинглашингиз мумкин.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here