Косонда давлатга пахта топшириш режасини биринчи бўлиб бажарган фермерга «Спарк» совға қилинади

287
Бугун Қашқадарё вилояти Косон туманида бир гуруҳ терим отряд раҳбарлари, фермерлар, пахтакорлар иштирокида тақдирлаш маросими, тадбир ва концерт дастури ташкил этилди.
Унда барча корхона ва ташкилот раҳбарлари, мутасаддилар қатнашиб, пахта мавсумида теримчиларни фаолликка чақирди. Бу ҳақда «Nasafnews»га Туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Кун тартибига қўйилган энг муҳим масала бу терим мавсумида вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланиш ҳақида бўлди.
Бу ҳақда дастлаб туман ҳокими Асрол Бойкараев ва вилоят ҳокими Зафар Рўзиев йиғилган мактаб директорларини қатиий огоҳлантирди.
Ҳеч бир ўқувчи дарс вақтида ҳам дарсдан кейин ҳам терим ишларига жалб этилмаслиги, ўз навбатида улар меҳнатидан фойдаланиш бу мажбурий меҳнат ҳисобланиши тушунтирилди.
Шундан сўнг, ташкилотчилик ишларида фаол бўлган 210 нафар отряд раҳбарларини тақдирлаш маросими бошланди.
Уларга вилоят ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо телевизорлар совға қилинди.
Тадбирда “Бунёдкор техтиле кластер корхонаси” томонидан қўйилган соврин кўпчиликда қизиқиш уйғотди.
Корхона «Гулбоғ» ва «Қорабайир» ҳудудида қайси фермер давлатга пахта топшириш режасини биринчи бажарса, унга «спарк» автомашинаси совға қилиниши таъкидлади.
Иккинчи ўринга “Ҳамкор мотоскли”, учинчи ўринга эса қимматбаҳо маиший техникалар совға қилиниши ҳақида ваъда берди.
Орадан вақт ўтиб вилоят ҳокими Зафар Рўзиев ҳам ҳокимлик томонидан биринчи бўлган фермерга “Спарк” бериши ҳақида гапирди.
Бу нафақат фермерларнинг балки йиғилганларнинг давомий қарсакларига сабаб бўлди. Фермерлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини ҳам уйғота олди.
Шундан сўнг, дастурхонга ош тортилди. Вилоятимиздан келган санъаткорлар томонидан қўшиқлар ижро этилиб, ҳамма рақсга тушди.
Маълумот ўрнида айтиш ўринлики, мазкур тадбирда 2 минг нафар фуқараролар иштирок этди.
Терим мавсуми олдидан Вилоят ҳокимлиги томонидан телевизорлар совға қилинган бўлса, туман ҳокимлиги бугун тонгда 1 ҳўкиз ва 23 та қўчқор қурбонлик қилиб, 812 нафар кам таъминланган оила, 20 нафар чин етим, 10 та оғир ижтимоий вазиятдаги хотин-қизларга гўшт маҳсулотларини тарқатди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here