Қаршида институт филиали очилди

462
Давлатимиз раҳбари 2018 йилнинг 13-14 декабр кунлари Қашқадарёга ташрифи чоғида ўлкамизнинг жанубий воҳаларида хусусан Қашқадарё вилоятида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида юқори малакали муҳандис-техник кадрларга эҳтиёж юқорилигини инобатга олиб, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиалини очиш таклифини берган эди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 майдаги қарорига асосан Қарши шаҳри марказида институт филиалининг 900 ўринли замонавий биноси қисқа муддатда барпо этилди.Бу ҳақда uza.uz маълум қилди.
– Институтимизнинг Қарши филиалига 2019-2020 ўқув йилида 6 та бакалавриат таълим йўналишларига жами 254 нафар ёш талабаликка қабул қилинди, – дейди Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори, профессор Ўктам Умурзақов. – Энг эътиборли томони шундаки, Қорақалпоғистон республикаси ва бошқа вилоятлардан ҳам филиалга талабаликка қабул қилинган абитуриентлар кўпчиликни ташкил қилади. Айнан шу кўрсаткичнинг ўзи ҳам муҳтарам Президентимизнинг ушбу қарорларини ўта долзарблигидан далолат бериб турибди.

Олий таълим муассасасининг очилишида Қашқадарё вилояти ҳокими З.Рўзиев иштирок этди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here