Қаршида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тадбир катта шодиёнага айланди (Фото)

436

Устозларимизни қанча эъозласак шунча кам. Улар туфайли юксаламиз. Ҳаётда ўз ўрнимизни топамиз. Ютуқларга эришамиз. Барча-барчасида бизга илк марта қалам тутқазган инсоннинг ҳиссаси катта. Юртимизда айниқса сўнгги 3 йилда бу соҳа вакилларига бўлган эътибор юксалди.
Бугун, 30-сентябр куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги «Ватанпарварлар» боғида 1 октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан катта байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019- йил 27-сентябрдаги «Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармони билан бир гуруҳ қашқадарёлик ўқитувчи ва мураббийларга давлат мукофотлари топширди.
Ўқитувчилар учун ташкил этилган байрам эсда қоларли лаҳзаларга бой бўлди. Соҳа фидоийларининг бир гуруҳлари Қашқадарё дарёсидаги кемаларда ҳам сайр қилишди.
Ўқитувчиларнинг бахтли дамлари суратларда муҳрланди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here