O’zLiDeP катта ваъда бераяпти: Партия Қарши шаҳрида ўтказган тарғибот тадбирида туб ўзгариш ясади

295

 –Кескин рақобат, янги қарашлар, замонавий сиёсий технологиялар асосида бўлиб ўтадиган бу йилги сайловларда ғалаба қозониш осон бўлмайди. Шунинг учун бу йилги сайловолди ташвиқотларини юксак даражада ўтказишга ҳаракат қилишимиз талаб этилмоқда. Биз мамлакатимиздаги халқимиз ишонган ягона сиёсий куч эканлигимизни амалда исбот эта олишимиз керак,- дейди O’zLiDeP вилоят кенгаши ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири Сарвар Бекмуродов.

Ўзгаришлар катта. Партия вакиллари дадил гапирмоқда. Айниқса кеча ўтказилган тарғибот тадбирини O’zLiDeP байрамга айлантирди.
Байрам тадбирида “O’zLiDeP билимдони” викторинаси ҳам ўтказилиб, партия тарихи ва дастурий мақсадларига оид саволларга зукколик билан жавоб берган ёшларга китоблар совға қилинди. Ташкил этилган лотерия ўйинида бахтли рақам эгалари қимматбаҳо совғалар ва китоблар жамланмаси билан тақдирландилар.

Тадбир давомида воҳанинг эл ардоғидаги хушовоз хонандалари Шуҳрат Диллаев, Хуршид Рустамов, рэппер Умид Шох ва бошқаларнинг чиқишларини байрам тадбири қатнашчилари гулдурос қарсаклар ва олқишлар билан қарши олишди. Дилрабо куй-қўшиқлар рақсларга уланиб кетди. Қашқадарёда O’zLiDePнинг сайловолди дастури тарғиботи доирасидаги тадбирлар вилоятнинг туман ва шаҳарларида ҳам давом этмоқда.

Қизиқ, тарғибот тадбирларида ўзгариш ясаган партия сифатида фақатгина O’zLiDeP ни кўрамизми ёки бошқа партиялар ҳам энди уйғониш кераклигини тушиниб етишдими?
Нима бўлганда ҳам партиялар ўртасидаги соғлом рақобат одамларга танлаш имконини бериши керак?

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here