Фототанқид: Хиёбондаги фаввора ёрдамга муҳтож

177

Бир пайтлари Қарши шаҳридаги “Наврўз” хиёбонида қурилган фавворалар атрофга кўрк бағишлаб турар эди.
Бугунги кунга келиб бу фавворалар ишламайди.
Ишламаса ҳам майли, лекин қаровсиз ва таъмирталаб ҳолга келганига нима дейсиз?
Қарши шаҳрида аҳолининг дам олиши ва мазмунли ҳордиқ чиқариши учун мўлжалланган ўндан ортиқ хиёбон ва сайилгоҳ мавжуд. Лекин айрим хиёбонлардаги бу каби ҳолатларни назорат қилувчи бирор бир масъул борми?

Маблағ талаб қилинса-да, шаҳар марказидаги бундай йирик фавворани қаровсиз ташлаб қўйиш ярамайди. Шундай экан, назардан четда қолаётган фавворани сақлаб қолиш ва тиклаб реконструксия қилиш мақсадга мувофиқ бўлар эдими?

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here