Чироқчида биринчи марта 12 та янги йўналишли таксиларнинг қатнови йўлга қўйилди

272
Чироқчида биринчи марта 12 та янги “Дамас” русумли енгил таксиларнинг қатнови йўлга қўйилиб, йўловчиларга катта қулайлик яратилди. Бу ҳақда «Nasafnews»га туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ташкил қилинган енгил таксилар қатнови Чироқчи шаҳри айланма кичик ҳалқа йўли йўналишида йўловчиларга арзон хизмат кўрсатади.
Шунингдек, ушбу йўналишда қатновчи автотранспортлар сонининг кўпайиши туфайли қатновлар оралиғи анча қисқариб, йўловчилар манзилга тезроқ етказилади.
Бу каби енгил таксилар қатновлари йўлга қўйилиши шаҳар аҳолиси, айниқса, умумтаълим мактаблар ўқувчилари учун катта қулайлик яратди.

Энг муҳими транспорт хизматидан фойдаланишда йўловчиларнинг танлаш имконияти, соҳада рақобат пайдо бўлишига замин ҳозирлайди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here