Зоир Мирзаев мурожаат қилувчи фуқароларни қораловчи раҳбарларни танқид қилди

537
Қашқадарё вилоят ҳокими Зоир Мирзаев Деҳқонобод Калий заводида вилоят ташкилоти раҳбарлари ва туман фаоллари билан бўлган мулоқотда мурожаат қилувчи, раҳбарлар наздида шикоятчи дея қораланувчи фуқароларга нисбатан қарашни ўзгартириш лозимлигини таъкидлади. Бу ҳақда Деҳқонобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
«Мурожаат қилган, шикоят қилувчи одамни ёмон деймиз, аммо ўша инсон ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг», – деди Зоир Мирзаев.
Шунингдек, ташрифи давомида ҳоким билан мулоқот ўтказган оқиртмаликлар ҳокимдан қишлоқ аҳолиси учун ҚВП биноси ва маҳалла учун идора қуриб беришни сўради.
Қишлоқ аҳолисининг айтишича, мавжуд ҚВП да замонавий тиббий анжомлар мавжуд бўлса-да, бино талаб даражасида эмас.
ҚВП биноси 50 йил илгари қурилган. Маҳаллада эса умуман идора бўлмаган.
Ҳоким топшириғига кўра, оқиртмаликлар учун 200 миллион сўм эвазига ҚВП ва 400 миллион сўмга маҳалла учун идора қуриб берилади.
Зоир Мирзаев ҳар иккала бино ҳам Наврўз байрамига қадар фойдаланишга топширилиши лозимлигини таъкидлаган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here