Қарши шаҳрига кираверишда сардоба ўрнатилади

242
Қарши шаҳрининг Мустақиллик шоҳкўчаси ва Буюк Турон кўчаси кесишадиган ҳудудида ўзига хос иншоот – сардоба барпо этилиши режалаштирилган.
Бу ҳақда Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот бермоқда.
Кеча бўлиб ўтган ўрганиш жараёнида вилоят ҳокимига қурилиши мўлжалланган янги объект лойиҳаси намойиш қилинди. Тақдимот пайтида айни иншоот бекорга танланмагани, сардоба Қарши шаҳрининг рамзи экани, қурилажак объект вилоят марказининг диққатга сазовор жойларидан бири, сайёҳлар учун ташриф қоғозига айланиши мумкинлиги қайд этилди.
Лойиҳа билан танишар экан, вилоят ҳокими уни такомиллаштириш бўйича қўшимча фикрларини билдирди. Айрим жойларига тузатиш ва тўлдириш киритиш кераклиги таъкидланди. Қурилишни сифатли бажариш вазифаси белгиланди.
Маълумот ўрнида эслатиш жоиз, Қарши шаҳрининг логотипида ҳам сардоба тасвири акс этган. Қадимда ушбу иншоотдан ичимлик суви сақлаш мақсадида фойдаланилган. Тарихий манбаларда илгари Қарши шаҳрида бундай иншоотлар кўп бўлгани айтилади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here