Қарши темир йўлчилар маданият саройи директорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

378

“Jahon.uz”нинг ишончли манбаси хабарига кўра, Қарши темир йўлчилар маданият саройи директори вазифасида ишлаган Ёдгоров Шухрат Собирович ва Ёдгоров Сухробжон Собировичларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Иш ҳужжатларига кўра: Ёдгоров Шухрат Собирович Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси 2-қисмининг “в,г” бандлари ва 209-моддасининг 1-қисми билан айбланган.

Айбланувчи Ёдгоров Шухрат Собирович, 2013 йил 1 июль кунидан “Қарши Минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасига қарашли Қарши темир йўлчилар маданият саройи директори лавозимида ишлаб келиб, укаси Ёдгоров Сухробжон Собировичнинг 2013 йил 1 июль кунидан темир йўлчилар маданият саройи қоровули вазифасига тайинланганлигидан қасддан фойдаланиб, мансабдор шахс бўла туриб, ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктириб, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, С.С.Ёдгоров билан ўзаро келишиб, укаси С.С.Ёдгоровни умуман ишга чиқмаслиги учун шарт-шароит яратиб бериб, бунинг оқибатида укаси С.С.Ёдгоров 2013 йилнинг 1 июль кунидан 2019 йилнинг 10 июль кунига қадар бўлган давр мобайнида умуман ишга чиқмаган.

У ўзига юклатилган хизмат вазифаларини бажармаган бўлса-да, унга ушбу давр мобайнида у томондан табелларга иш соати кўрсатиб, жами 59.543.416 сўм миқдорда иш ҳақларини асоссиз равишда ҳисобланишига эришиб, ноқонуний тўланган мазкур маблағларни укаси С.С.Ёдгоровнинг номига “Миллийбанк” акциядорлик-тижорат банкининг Қарши шаҳар филиалида очилган пластик карточкага ўтказилишига эришиб, 4-киши алмашиб қоровуллик қилиши лозим бўлган Қарши темир йўлчилар Маданият саройида, 3киши алмашиб қоровуллик қилиши натижасида, белгиланган иш соатларидан ортиқча қоровуллик қилган Э.Чоршанбиев, Р.Напасов ва Ёдгоров Суннатларнинг манфаатларига ва “Қарши Минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси манфаатларига 59.543.416 сўм миқдорда зарар етказишган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here