Тошкент – Қарши йўналишида қатнайдиган «Афросиёб» поезди кечикиб жўнади

247

Ижтимоий тармоқда Тошкент – Қарши йўналишидаги «Афросиёб» поезди ўз вақтидан 30 дақиқага кечиккани ҳақида хабар тарқалди.

Поезд 08:00да йўлга чиқиши керак эди. Афсуски, йўловчилар бу ҳақда умуман диспетчер томонидан огоҳлантирилмади. Кутувчилар орасида чет элликларнинг ҳам борлиги бундай вазиятда юртимизга нисбатан салбий фикр уйғотиши табиий, дейилади хабарда.

2019 йил 26 ноябрь куни Тошкент – Қарши йўналишида қатнайдиган №760-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб“ поезди техник сабабларга кўра ўз вақтидан бир соат кечикиб жўнади.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ маъмурияти юзага келган ноқулайлик учун барча йўловчилардан узр сўради.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here