Қаршида ичимлик суви қувурларининг 70 фоизи эскирган

88

Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев айни пайтда Қарши шаҳрида оқова сув масаласини бирдан ҳал этиб бўлмаслигини, аввало ичимлик суви таъминотида жиддий муаммолар борлигини таъкидлади.Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати ёзди.

“Ўрганишлар шуни кўрсатдики, Қарши шаҳридаги мавжуд асосий ичимлик суви тармоқларининг қарийб 70 фоизи эскирган. Яъни ўзининг яроқлилик муддатини ўтаб бўлган. Ҳар замонда, ҳар жойда ерости қувурлари ёрилиб, сув оқиб кетаётгани сабаби ҳам шу. Шундай экан, биринчи галда ушбу муаммони ҳал этишимиз керак. Кейин оқова сув масаласини ҳам босқичма-босқич ечамиз”, деди ҳоким.

Қайд этилдики, Қарши шаҳрини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилаётган, 5 йилга мўлжалланган дастурда ҳам вилоятимиз марказида ичимлик суви тизимини тубдан яхшилаш, эскирган қувурларни алмаштиришга устувор аҳамият қаратилади. Бу эса бир неча йилдан буён сақланиб қолаётган ўткир муаммолар ижобий ечим топишига имкон беради.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here