Қарши туманида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан заҳарланди

168

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни тахминан соат 22дан кейин Қарши тумани Парғуза қишлоғилик Ш.Б.нинг хонадонида тўрт киши ис газидан заҳарланганлиги қайд этилди.
Аниқланишича, бу нохуш ҳодисага тандирда ёқилган ўтин чўғи уйга олиб кирилганлиги сабаб бўлган. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар тарқатмоқда.

Мазкур оиладан 41 ёшли Т.В., 17 ёшли Ж.Т., 9 ёшли Ш.Т. ис газидан ўткир заҳарланиш ўрта оғир даражаси ташхиси билан республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига ётқизилган. Уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Хонадон соҳиби, 45 ёшли Ш.Б. эса енгил заҳарланган, унга амбулатор ёрдам кўрсатилди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here