Қашқадарё вилояти прокуратураси 10 ойда нима иш қилди?

572

Қашқадарё вилояти прокуратурасида жорий йилнинг 10 ойида амалга оширилган ишлар ҳамда ОАВларида жумладан, телевидениеда, интернет сайтларида жамоатчиликнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлаётган воқеа-ҳодисаларга расмий баёнот бериш бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.Бу ҳақда «Nasafnews» мухбири хабар берди.

Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, 10 ой давомида прокуратура органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари, текшириш ва ўрганишлар натижаси бўйича турли давлат идораларининг қонун талабларига зид бўлган 600 дан ортиқ ҳуқуқий ҳужжатлари қонунга мувофиқлаштирилди, 106 млн. сўмдан ортиқ етказилган зарар қопланди, 5 649 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 11 та жиноят иши қўзғатилди.

Шу билан бир қаторда, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, коммунал соҳадаги муаммолар ўрганилиб, 350 метр 16 млн. сўмлик газ ва 1 млрд. сўмлик ичимлик суви қувурлари,
7 км 420 млн. сўмлик электр энергияси тармоғи ўтказилишига амалий ёрдам кўрсатилди.

Ҳомийлик ёрдами асосида 6 км 4,8 млрд.сўмлик ички йўллар, 4,7 км 582 млн.сўмлик канализация тармоқлари таъмирланди.

Шу каби, 2 102 та хонадонга газ баллонлар тарқатилди, 150 та хонадон табиий газ, 348 та хонадон электр энергияси ва 659 та хонадон ичимлик суви тармоқларига уланди, 20 та хонадонга куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида 4,4 млн. сўмлик 20 тонна кўмир ва брикетлар олиб берилди.

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 165 та муҳтож оиланинг уй-жойларида 825 млн.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, 188 нафар фуқарога 282 млн.сўмлик ногиронлик аравачалари, 147 нафар фуқарога 44 млн.сўмлик қўлтиқ таёқ,
48 нафар фуқарога 192 млн сўмлик протез ва 172 нафар фуқарога 86 млн.сўмлик эшитиш мосламаси, 695 нафар фуқарога имтиёзли даволаниш учун йўлланмалар берилди.

Йил бошида рўйхатга олинган 3 173 та кам таъминланган оилалар билан манзилли ишлар олиб борилиб, 12 млрд. 441 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди, 268 нафари фуқаро доимий ишга жойлаштирилиши, 156 нафари эса жамоат ишларига жалб этилиши таъминланиб, 2 374 та оила кам таъминланганлар сафидан чиқарилди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here