Муборакда ўзини ҚВП мудири, хотинини ҳамшира қилиб, ноқонуний ойлик олиб юрганлар аниқланди

363

Муборак туман тиббиёт бирлашмасида бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда  Бош прокуратура Матбуот хизмати xaбар тарқатди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Муборак туман тиббиёт бирлашмаси ходимлар бўлими бошлиғи Д.С. сохта ҳужжатлар расмийлаштириб, “Сариқ” қишлоқ врачлик пунктида ўзи мудир вазифасида ишламасада 7,5 млн. сўм ва патронаж ҳамшираси вазифасида ишламаган турмуш ўртоғи М.К. номига 14,6 млн. сўм иш ҳақи ҳисоблаганлиги аниқланди.

Шунингдек, у 2018-2019 йилларда бирлашма дорихонасининг 51,8 млн. сўмлик дори воситалари камомадига йўл қўйиб, 73,8 млн. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганлиги маълум бўлди.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Д.С.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here