Қашқадарёликлар муҳокамасига қўйилган «Қашқадарё» ёзувининг устуни ўрнатилди

345

Жорий йилнинг 5-ноябрьида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи З.Мирзаев “Қашқадарё вилояти” ёзуви ва стела(устун)ни ўрнатиш бўйича воҳа аҳлига мурожаатидан сўнг 6200 дан ортиқ фикр-мулоҳаза ва таклифлар келиб тушди. Энг кўп маъқул кўрилган ушбу кўринишдаги пано қурилиши бошлаб юборилган эди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Самарқанд вилояти билан чегарадош қисмида бошланган устун қурилиши ўз якунига етди.

Маълумот ўрнида, шу каби устунлар вилоятнинг Китоб, Муборак ва Деҳқонобод туманларига кириш қисмида ҳам ўрнатиш ишлари давом этмоқда, дейилади хабарда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here