Ғузорда 22 ёшли қизнинг ўз жонига қасд қилиши бўйича тафсилотлар маълум бўлди

1133

Жорий йилнинг 27 декабрь куни соат 12:00 лар атрофида Ғузор тумани Совбоғ маҳалласида яшаган 1997 йилда туғилган Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг 4-курси талабаси Д.М. яшаш уйи молхонаси ёғоч устунига ўзини осиб, вафот этган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Ғузор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ташкил этилган.

Давлат суд тиббий экспертининг 27 декабрь кунидаги бирламчи ташҳисига кўра, марҳума Д.М.нинг ўлими бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан қисилиши оқибатида юзага келган маханик асфекция натижасида юз берган. Марҳума жасадида унинг бўйнидаги странгуляцион эгат изларидан ташқари, тан жароҳатларининг бошқа бирор-бир объектив белгилари, яъни яра, шилинма ва қонталашлар мавжудлиги аниқланмаган.

Ҳолат юзасидан сўралган марҳуманинг яқинлари ва у яшаган маҳалла фуқароларининг айтишларича марҳумага нисбатан бирор киши томонидан руҳий ёки жисмоний тазйиқ ўтказилмаган.

Шунингдек, марҳуманинг ўлими ва ўз жонига қасд қилиш сабабларига ойдинлик киритиш мақсадида туман прокуратураси томонидан судга оид тиббий ва психологик экспертизалар тайинланган.

Олиб борилаётган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра, прокуратура томонидан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here