Қашқадарё вилоят прокурори: «Фуқаро, маҳалла, сектор тизими йўлга қўйилмас экан, натижа бўлмайди»

276

Бугун, 16 январь куни вилоят ҳокимлиги мажлислар залида «Маҳаллаларда ижтимоий – маънавий муҳитни янада барқарорлаштириш» мавзуси бўйича кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Nasafnews» манбаси хабар қилди.

Йиғилишда депутатлар, маҳаллий ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ўзини-ўзи бошқариш органлари ва бошқа мутассадди идора ҳамда ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан вилоят прокурори Эркабой Таджиев фуқаро, маҳалла, сектор тизими йўлга қўйилмас экан, натижа бўлмаслигини маълум килган.

Хусусан, вилоят прокурори маҳалла оқсоқоллари, мутасадди ташкилотлар ва сектор раҳбарлари томонидан фуқароларнинг муаммолари ўз вақтида аниқланиб, ҳал этиш чоралари кўрилмаслиги туфайли  жиноятчиликка қарши курашиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар самара бермаcлигини таъкидлаб ўтган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here