Қоғозда қайд этилиб, амалда қилинмади.Чандирликлар қурамиз деб бузиб кетган қурувчилардан норози

269

Қашқадарё вилояти Миришкор тумани “Чандир” қишлоғи  2018 йилда “Обод қишлоқ” дастурига тушади. Натижада қишлоқда кенг кўламли қурилиш, бунёдкорлик ишлари бошланади. Неча йиллардан бери аҳоли қийнаб келган марказий йўлни таъмирлаш чоралари кўрилади. Асфалтлаштириш ишларини бошлаш учун йўл бузилади ва маблағ туфайли бузилган йўл таъмирланмай қолиб кетади.
Орадан 2 йил ўтдики, чандирликларни бу йўл муаммоси яна қийнамоқда.
Маълум бўлишича, 2018-йилда дастурга тушган қишлоқда 2 млрд 650 млн сўм маблағ эвазига Маданият саройи қурилган. Қолган ишлар эса қўл учида бажарилган. Йўлни таъмирлашга келганда маблағ етмаслиги сабаб қилиб кўрсатилган.
-2018-2019 йилда аҳоли йўлни бузиб таъмирламай кетган қурувчилардан норози бўлиб, Қашқадарё вилоят ҳокимлигига бир неча бор мурожаат этган,- дейди туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Файзулла Эшқулов. Вилоятнинг собиқ раҳбарияти туман ҳокимлигига бу хатни юбориб, йўл қурилишига маҳаллий бюджетдан маблағ ажратишни буюрган. Лекин маҳаллий бюджетдаги маблағлар бу йўлни қуришга етмаган. Шу сабабли муаммо ҳали ҳам ечимини топмай келмоқда.

Шу яқиндаги аҳолининг фикри билан қизиқар эканмиз, улар “Обод қишлоқ” дастури маҳаллага ҳеч қандай фойда келтирмаганини айтади.
-“Обод қишлоқ” дейилгандан кейин, қишлоқлар обод бўлиши керакда. Йўлимизни бузиб, устимиздан кулиб кетишганини қандай тушиниш керак,- дейди қишлоқлик фуқаро Муродилла Жабдиев. Қишда лойга ботасиз, ёзда чанг думоғингизга урилади.
Порталга чиқдик, ҳокимиятга мурожаат қилдик.
Қани улар, йўқ. Ҳеч қандай ёрдам қилиб беришмади. Энди додимизни кимга айтайлик? Президентимиз раҳбарларга қарата одамларга ёрдам беринг, уларни муаммосини тингланг деб ҳар йиғилишда айтади.Лекин қайси раҳбар ёки депутат бизни муаммо билан қизиқяпти?
Аниқланишича, таъмирталаб йўлнинг умумий узунлиги 3 км, эни 8 метрни ташкил этади. Туман ҳокимлигининг маълумот беришича, йўлни асфальт қилиш учун 3 млрд сўм маблағ ажратилиши керак. Бироқ маблағ билан боғлиқ муаммони туман ҳокимлиги еча олмайди. Ҳаммаси юқори билан битадиган масала…
Ушбу таъмирталаб йўл билан боғлиқ муаммони ким ечади? Маъсуллардан жавоб кутамиз.

Хуршида Узоқова тайёрлади

Мавзуга оид: ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ ВА МАҲАЛЛА РАИСИ “ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУРИ УЧУН ҚАНЧА МАБЛАҒ АЖРАТИЛГАНИНИ БИЛМАЙДИ“МИ” ?

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here