Қашқадарёда ҳайдовчи билан беписандларча қўпол муносабатда бўлган ЙПХ катта инспектори лавозимдан кетди

9484
2020 йил 2 февраль куни интернет тармоғининг Avtoblog-uz сайтида “Qashqadaryoda bodi-kamera taqmagan YPX inspektori haydovchidan hujjat talab qildi. Haydovchi esa bunga e’tiroz bildirdi” сарлавҳали видеотасвир жойлаштирилган.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, мазкур видеотасвир, 2020 йил 31 январь куни Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланган кунлик хизмат тақсимотига асосан Қарши шаҳар Ислом Каримов кўчаси, Қарши-Еттитом йўлининг 3 км.гача ҳамда Қарши-Косон йўлинингн 5 км.гача бўлган масофада тасвирга олинган.
ЙПХ катта инспектори катта сержант Файзуллаев Боборахим Абдиқодирович шу куни соат 07:30ларда ўзининг “ВАЗ-2107” русумли 70А529АА давлат рақам белгили автомашинаси билан Қарши шаҳар томонга ҳаракатланиб келаётган вақтида “Дамас” русумли 70Н920NA давлат рақам белгили автомашина Қарши-Косон йўлининг Қарши тумани Узуннаво қишлоғи рўпарасида ўрнатилган светафорнинг тақиқловчи қизил чироғидан ҳаракатланиб келганлиги учун уни ўзининг автомашинаниси билан тўхтатган.
Катта сержант Б.Файзуллаев автомашинасидан тушиб, ўзининг эътиборсизлиги оқибатида бодикамерасидан фойдаланмаган ҳолда бош кийимини киймасдан “Дамас” русумли 70Н920NA давлат рақам белгили автомашина эшигини очиб, ҳайдовчи Д.Юлдошевга ўзини таништирмасдан, тегишли ҳужжатларини тақдим қилишни сўраган.
Шундан сўнг фуқаро Д.Юлдошев катта сержант Б.Файзуллаевга “командир одамни қўрқитманг, камерангиз йўқ”-деб эътироз билдирганидан сўнг у ўзининг автомашинасидан бош кийимини олиб кийиб боди-камерасини олган ва “Дамас” русумли автомашина эшигини очиб ҳайдовчига ҳужжатларини тақдим этишни талаб қилиб, автомашина калитини олиб қўйган.
Фуқаро Д.Юлдошев катта сержант Б.Файзуллаевга “командир бунақа қилишга ҳаққингиз йўқ”,-деб эътироз билдирганида ҳайдовчига “Нима қилишга ҳаққим бору, нимага ҳаққим йўқлигини ўзим билан”-деб, у билан қўпол муомалада бўлиб ҳужжатларини тақдим қилишни талаб қилганида, ҳайдовчи ЙПХ инспекторига ҳеч қандай қоида бузмаганлигини, светафорнинг яшил чироғидан ҳаракатланиб келганлигини айтган.
ЙПХ инспектори уни гапларига эътибор бермасдан ҳужжатларини тақдим қилишини, ўзини “Дилбек” эканлигини тасдиқлаб беришини айтганида, ҳайдовчи ЙПХ инспекторига автомашина эшигини ёпишни талаб қилган.
Катта сержант Б.Файзуллаев автомашина эшигини ёпиб ҳужжатларини беришни талаб қилганида, фуқаро унга “Мени қисиб тўхтатдингиз, Сизни бунга ҳаққингиз йўқ, автомашина калитини ҳам олиб қўйдингиз бунинг учун ҳам жавоб берасиз, бундай қилишга ҳаққингиз йўқ, бу ишларингиз учун жавоб берасиз, мен тегишли жойга арз қиламан”-деб, автомашина ҳужжатларини ЙПХ инспекторига тақдим қилганида у ҳужжатларни олиб, “Йўлнинг нариги томонига ўтасиз”-деб, ўзининг автомашинасига миниб йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб тўхтаган.
Шундан сўнг, фуқаро Д.Юлдошев автомашинасидан тушиб, ўзини ўзи тасвирга олиб, машинаси очиқ қолаётганига урғу бериб ЙПХ инспекторининг орқасидан борган.
ЙПХ инспектори фуқаро Д.Юлдошевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрь кунидаги 370-сонли Қарори билан тасдиқланган “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 31-бандида кўрсатилган қоидабузарликни содир этганлиги учун  маъмурий баённома расмийлаштирган ва ҳайдовчини маъмурий баённома билан таништириб ҳайдовчилик гувоҳномасини маъмурий баённомага илова қилиб, қолган ҳужжатларини тўлиқ қайтариб берган.
Мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, ўтказилган текширув давомида, катта сержант Б.А.Файзуллаев хизмат фаолиятини олиб бориши давомида ИИВнинг меъёрий ҳужжатларида кўрсатилган талабларга риоя этмасдан, фуқаролар билан беписандларча қўпол муносабатда бўлиб, ўзининг интизомсизлини намоён қилиб, фуқаролар онгида ИИО ходимлари тўғрисида салбий фикрларни ўйғонишига сабабчи бўлганлиги учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

4 Izohlar

  1. Ифлос сен ГАИ мисан. Ифлос сендакалар булгани учун бутун дунёда Узбекистонимиз ни коррупция мамлакати деб билишади. Сендака маразлар халол мехнат киладиган форма кийганларни позор килади. Мени ишончим комил – йиллар давомида шу йул билан пора олиб одамларни куркитиб бола боккансан. Шунинг учун ана шу хором еган болаларинг берсин сени жазойингни. Бетинг хам кутинг хам бир экан сен ифлосни. Давлат камера берди имкон берди ишла деб . Хуш шу дамас коида бузибди кани исботи? Демак сен тухматчисан хороми. Э узингга бир кара кимсан. узингни осгин шундай буганча.

  2. Гаи зоти жуда ўзини босолмай қолган ошқинлаб кетган. Бир бошидан қирғин қилиш керак бунга ўхшаган исқиртларни.

  3. ГАИ акамизга Аллохнинг Бир синови булса кк. йигитни шарманда килдим деб уйлаганни Аллох шарманда килсин омийн.
    ГАИ сохасиданмас бошка йуналишда ризк бергандир балки Буюк Аллох.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here