Қашқадарё ҳокими ва сектор раҳбарлари тоғли қишлоқда бир кеча тунаб қолди (Фото)

4109

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Шаҳрисабз туманининг энг чекка тоғли қишлоғи «Сарчашма»да бир кеча раҳбарлар билан тунаб қолди.

Ҳоким қиш фаслида тоғли ҳудудда яшаётган аҳолининг турмуш тарзини ўрганди, муаммоларига қулоқ тутди.

Ҳокимлик ахборот хизматининг «Nasafnews» га хабар беришича, «Сарчашма» қишлоғида ваъда қилинган кутубхонанинг ҳам очилиш маросими ўтказилди.

Қишлоқда ягона бўлган 57-мактаб ўқувчиларига мусиқа асбоблари топширилиб, 60 нафар кам таъминланган оила фарзандларига кийим-кечаклар совға қилинган.
Ҳоким ва мутасаддилар аҳолининг муаммосини тинглаб ортга қайтмади, балки қишлоқликларнинг уйида бир кеча тунаб қолди. 66 ёшли Нурмат бобо Мухторов ҳокимни ўз уйида меҳмон қилди.
Шу туни қишлоқликлар билан катта гулҳан ёқилиб сектор раҳбарлари иштирокида байрам тантаналари ҳам ташкил этилди.
Аҳоли билан ҳоким ўртасида самимий мулоқот қурилиб, улар Зойир Мирзаев билан селфи усулида расмга ҳам тушди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here