«Истироҳат боғида чорва моллари боқилади». Долли Аллаев маданият марказлари ва истироҳат боғлари фаолиятини танқид қилди

433
Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Долли Аллаевга кўра, вилоятда мавжуд 59 та маданият марказларида атиги 237 та тўгараклар ташкил қилинган. Бироқ маданият бўлимлари йил давомида 1 та ҳам тадбир режалаштирмайди.
Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосари мавжуд истироҳат боғларининг бугунги ҳолатига ҳам тўхталиб ўтди.
– Миришкор туманидаги Истироҳат боғида чорва моллари боқилади, Қамашидаги истироҳат боғи эса талабга жавоб бермайди. Китоб ва Яккабоғ туманида жойлашган истироҳат боғларида тадбиркорлар томонидан ноқонуний қурилиш ишлари бажарилган. Чойхона, майхона, спиртли ичимликлар савдо дўконлари боғ ичида фаолият кўрсатяпти. Аслида бу мумкин эмас.
Долли Аллаевга кўра, Вилоятда Президентимиз томонидан ҳаётга илгари сурилган 5 ташаббус ижросида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, аммо бу ишларнинг ҳаммаси ҳам қониқарли даражада эмас.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here