Халқаро ментал арифметика мусобақаси ғолиби: «Муваффақиятим сабаби – математика, математика ва яна математика»

167
Бугун Қарши вокзалида Озарбайжоннинг Баку шаҳрида бўлиб қайтган халқаро мусобақа ғолиблари тантанали кутиб олинди.
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти Иқтисодиёт факультети «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» таълим йўналиши 3-курс талабаси Севара Баратова 8-9 февраль кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ментал арифметика бўйича ўтказилган «Caspian Cup-2020» халқаро мусобақасида иштирок этиб, инструкторлар ўртасида 1-ўринни қўлга киритди. Мазкур халқаро мусобақада Россия, Буюк Британия, Швейцария, Украина, Ўзбекистон ва Озарбайжондан турли ёш тоифаларида 300 нафардан ортиқ ментал арифметикачи ёшлар иштирок этишган.
Бугун “Афросиёб” поезди билан Қарши шаҳрига келган Севара Баратовани институт ректори Назирила Махмудов бошчилигида профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар кутиб олдилар. Шундан сўнг, институтда ОАВ ходимлари, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалар учун брифинг ташкил этилди. Брифингни ректор кириш сўзи билан очиб берди. Севаранинг муваффақиятга эришишига сабабчи бўлган инсонлар – унинг ота-онаси Дилфуза Очилова ҳамда Собир Баратовга миннатдорчилик билдирди.
– Бугун Сизлар қанча фахрлансангиз ҳам арзийдиган кун, – дейди ректор. – Сизга шу ердаги ҳамма ота-оналар ҳавас билан қараб туришибди. Бу энг аввало, Сизнинг муваффақиятингиз, Сизнинг ғалабангиз.
Брифингда сўз олган Севара Баратова мусобақа ва ундаки иштироки ҳақида айтиб берди. Муваффақиятлари ҳақида гапирар экан, шундай дейди:
– Ғалабага мени математика, математика ва яна математикани чуқур ўрганганим олиб борди. Президентимиз айтганларидек, математика ҳамма соҳанинг ривожи учун хизмат қиладиган фандир.

1 izoh

  1. Fan-olimpiadalarida g’olib bo’lganlarga ham e’tibor berish kerak. Qachongacha maqtov yorlig’i beriladi, ularga ham jiddiyroq sovg’a-salom berish haqida uylash kerak

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here