Ўзбекистон мудофаа вазирлигига янги жанговар-транспорт вертолётлари келтирилди

215

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги ихтиёрига тўртта Ми-35М вертолёти етказиб берилди. Айни вақтда вертолётлар Тошкент халқаро аэропортида бўлиб турибди. Хабар қилинишича, Россия томони умумий ҳисобда 12 та жанговар-транспорт вертолётлари етказиши лозим.

Ми-35М вертолётлари душманнинг зирхли техникасини йўқ қилиш ва қуруқликдаги қўшинларни ҳаводан қўллаб-қувватлаш хусусиятига эга. У замонавий қурол-яроққа эга бўлиб, ҳар қандай об-ҳаво шароитида уча олади.

Ми-35М одамларни ташиш учун ҳам мўлжалланган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here