Чироқчида ЙПХ машинаси нега тақиқланган жойда қолдирилди?

504
2020 йил 5 февраль куни  ЙПХ инспекторлари И.Ғозиев ва А.Жўраев раҳбарият томонидан белгиланган тақсимот асосида хизмат олиб бориш учун Чироқчи тумани, Чиял М.Ф.Й. ҳудудига хизматга жалб қилинган.
Ушбу ҳудудда жойлашган “Қорабуруқ” қишлоғида хизмат олиб бораётган вақтида “Нексия” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Б.Э. 3.27 йўл белгиси таъсир доираси оралиғида автомашинасини қолдириб ўзи номаълум томонга кетган.
ЙПХ инспектори И.Ғозиев “Нексия” русумли транспорт воситаси ҳайдовчисига нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинани жарима майдончасига  жойлаштириш учун эвакуаторга ортаётганда ЙПХ инспектори А.Жўраевга хизмат юзасидан бириктирилган “Ласетти” русумли 70 426 VSF давлат рақам белгили автомашина ушбу йўлнинг қарама-қарши томонида “Қорабуруқ” мол бозори ҳудудида турган.
Номаълум фуқаро гўёки ЙПХ ходимлари ҳам автомашиналарини тақиқланган жойда қўйганликларини айтиб, ушбу фотасуръатни ижтимоий тармоққа жойлаштирган.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here