«Бухоро» жамоаси «Машъал» cтадионида суперлига баҳсларини ўтказади

238
Ўзбекистонда янги мавсум яъни суперлига учрашувлари 29 фавраль кунидан старт олади.
Ҳозирда барча жамоалар ўртоқлик учрашувлари ва ўқув йиғинларини ўтказишмоқда. Маълумки бу йил футбол клубларининг стадионларига талаб ва эътибор кучли.

Шу боис Бухоронинг «Бухоро» жамоаси ўйингохининг чими айни пайтда бутунлай янгиланмоқда.
Шу сабаб «Бухоро» жамоаси мавсумнинг дастлабки даврасини Муборакдаги «Машъал» ўйингохида ўтказади. Бу борада Бухоро ва Муборак ўртасидаги масофа узоқ эмас, шу сабаб ПФЛ Бухоролик мухлислар учун Муборак вариантига тўхталишган.

Дилшод Сафаров 

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here