“Қарши шаҳрига хуш келибсиз!” ёзувлари қандай кўринишда бўлади? (Фото)

494
Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати Қарши шаҳрига киришда, катта халқа йўли бўйлаб “Қарши шаҳрига хуш келибсиз!” деган ёзувли стелла ўрнатилиши ҳақида  хабар берди.
Ҳозирча 3 та жой – Қарши-Шаҳрисабз йўли, Қарши-Самарқанд йўли ва Қарши-Термиз йўлида шундай лавҳалар жойлаштирилиши кўзда тутилган.

Аҳамиятлиси, Қарши шаҳар қурилиш бўлими мутахассислари мазкур стеллаларнинг дастлабки лойиҳасини тақдим этди. Улар қуйидагича кўриниш олган.
Кўриб, ўзингиз баҳо беринг!

Бу лойиҳалар ҳали тўлиқ тасдиқланмаган, айрим жузъий ўзгаришлар киритилиши мумкин.

1 izoh

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here