Энг кўп ўғирланган автомобиллар маълум бўлди

230

Россиядаги “КАСКО” суғурталовчилари Россиядаги энг кўп ўғирланган автомобиль брендлари маълум қилишди. Улар ““Kia Rio”, “Toyota Camry”, “Hyundai Solaris”, “Kia Optima” ва “Hyundai Sonata” бўлди.

Таъкидланишича, жиноятчиларнинг танлови анча ўзгарган. 2018 йилда энг кўп ўғирланган машиналар “Lexus LХ” ва “Hundai Tuscon”, бундан беш йил олдин эса “Range Rover” ҳамда “BMW” бўлган. Айтилишича, ўғрилар ҳозирда эҳтиёт қисмлар учун корейс автоуловларини “ов қилиш” билан шуғулланишмоқда.
Маълумотга кўра, машиналар кўпинча Санкт-Петербург, Ленинград, Свердловск ва Иваново вилоятларида ўғирланади. Шу билан бирга, 2019 йилда автомобиль ўғирлашлар сони 14 фоизга камайган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here