Қаршида сохта декан қўлга тушди

1002
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди, дея маълум қилмоқда «darakchi.uz»га Бош прокуратура Матбуот хизмати.
 Унда аниқланишича, фуқаро П.Ш. фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, Қарши қурилиш коллежи ўрнида “Қарши замонавий ижтимоий гуманитар институти” очилганлигини ва ушбу институтда ўзи декан бўлиб ишлашини айтган. Бу билан М.А.нинг жияни Р.М.ни мазкур ўқишга киритиб қўйишни ваъда бериб, эвазига 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан П.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here