Деҳқонободда бахшичилик фестивали қандай ўтди?

116

Деҳқонобод туманида “Юртин достон этар бахши” деб номланган давра суҳбати ҳамда фестивали ўтказилди.

Бахшилар эли бўлган Деҳқонободдда бугунги кунда Ўзбекистон халқ бахшиси Қаҳҳор бахши Қодир ўғли,Ўзбекистон халқ бахшилари Шомурод Тоғаев, Абдимурод Раҳимов, Махматмурод Ражабов ва Очил Чоршанбиев ўзбек халқ достонлари, термаларини куйлаб келмоқдалар.

Деҳқонобод калийли ўғитлар заводида бўлиб ўтган фестивалда халқ достонларидан намуналар, бадиҳагўйлик йўлида термалар, айтишувлар айтилди.

Фестивал доирасида ўтказилган кўрик-танловда таниқли бахши Баҳром Раҳимов биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Муродилла Алиқуловга, учинчи ўрин эса Санжар Чубаевга насиб этди. Диёр Расулов “энг яхши ижрочи” деб топилган бўлса, Илҳом Раҳимов “энг яхши чолғу ижрочиси” номинациясида ғолиб чиқди.

Ғолиб ва совриндорлар, фестивал иштирокчилари Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи директори Ҳамидила Шерматов томонидан қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here