Касбида 10 млн сўмга яқин порани олмаган ИИБ ходими 15 млн сўм билан мукофотланди

621
10 млн сўмга яқин порани олмаган ИИБ ходимига 15 млн сўм миқдоридаги пул мукофоти берилди. Аниқланишича, Касби туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи майор Муҳаммадиев Алишер Усмоновичга жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилишини сўраб, фуқаро С.Х ИИБ ходимига пора таклиф қилган. Бу ҳақда ИИБ Ахборот хизмати хабар қилмоқда.
3 февраль куни соат 21-35 да ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича бўлими, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси Касби тумани бўлими ва Касби тумани прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро С.Х. пора сифатида таклиф қилган жами 7.500.000 сўм ва 200 АҚШ долларини ходимнинг хизмат хонасида унга бераётган вақтида далилий ашё билан ушланган ва пуллар тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Касби туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи майор Муҳаммадиев Алишер Усмонович ўз вақтида хабар берганлиги учун Қашқадаорё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Ҳ.Сатволдиев томонидан 15.000.000 сўм миқдордаги пул мукофоти билан мукофотланди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here