Алишер Файз ва Ҳулкар Абдуллаева миришкорликларни наврўз билан табриклади ва улар учун куйлади

208
Бугун Миришкор тумани «Обод» ҚФЙда ҳудудидаги Сангартепа тепалигида Наврўз байрами кенг миқёсида нишонланди. Байрамга туман фуқаролари ва қўшни туманлардан келган 15 мингга яқин аҳоли ташриф буюрди.
Наврўз тантаналарида туман ҳокимлиги ва туманидаги барча ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Байрамни туман ҳокими Ғайрат Бегалиев ўз табрик сўзи билан очиб берди ва барча йиғилганларни Наврўз айёми билан муборакбод этди.
Наврўз шодиёналарига туманидаги фольклор этнографик жамоалари, ва халқимиз севган санъаткорлар Алишер Файз ва Ҳулкар Абдуллаевалар ижросидаги куй-қўшиқлар ўзгача қувонч ҳамда файз бағишлади.
Байрам тантаналари кураш, улоқ-кўпкари каби миллий спорт мусобақалари ҳамда дорбозларнинг қизиқарли чиқишлари билан давом этди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here