Карантинга жойлаштирилган шахсларнинг телефони ва бошқа буюмлари олиб қўйиладими?

224

«Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (176-сон, 23.03.2020 й.)га кўра, карантинга жойлаштирилган шахсларнинг айрим буюмлари вақтинча олиб қўйилади.

Қарорга кўра, изоляция қилиниши керак бўлган шахс билан бирга яшовчилар ҳам 14 кун ёки белгилаб берилган бошқа муддат давомида уйда ёки махсус белгиланган жойда изоляция шароитида бўлишга мажбурлар.
Коронавирус юқтирган ёки уни юқтирганликда гумон қилиниб карантинга жойлаштирилган шахсларга тегишли мобиль телефон, аудио ва видео воситалар, банк карталари ва бошқа ахборот ташувчи буюмлар вақтинча олиб қўйилади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here