Қашқадарёликларнинг Тошкентга чиқиши чекланди. Ҳаммаси назоратда

428
Қашқадарё вилоятини қўшни Самарқанд ва Бухоро вилоятлар билан боғловчи йўлларда жами бўлиб 3 та карантин постлари ташкил этилган. Ушбу постларда вилоят ИИБ ЙҲХБ, Миллий гвардия ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари хизмат олиб боришмоқда. Қашқадарё вилоят ҳудудида рўйхатда турувчи фуқаролар Тошкент шаҳри ҳудудига чиқиши чекланган. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Китоб туманида жойлашган «Мингчинор» ЙПХ масканида  қўшни Самарқанд вилоятидан кириб келаётган ҳар бир транспорт воситалари дезинфекция қилинмоқда.
Чироқчи туманида жойлашган «Умакай»  ЙПХ масканида қўшни Самарқанд вилоятидан кириб келаётган ҳар бир транспорт воситалари дезинфекция қилинмоқда.
Шунингдек, Муборак туманида жойлашган «Ширинбулоқ»  ЙПХ масканида қўшни Бухоро вилоятидан кириб келаётган ҳар бир транспорт воситалари дезинфекция қилинмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here