05.04.2020 - 09:05
Bosh sahifa Mahalliy Ўзбекистонга Франциядан кириб келган илк бемор 35 киши билан байрам қилган

Ўзбекистонга Франциядан кириб келган илк бемор 35 киши билан байрам қилган

408
Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов Франциядан кириб келган илк бемор етиб келган куни ўз хонадонида 35 киши иштирокида байрам қилгани ҳақида ва бу ўринда касаллик геометрик прогрессияда тарқалиб кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан онлайн брифинг бўлиб ўтди.
Бош санитария врачи Баҳром Алматов Ўзбекистонда дастлабки қайд этилган бемор ҳақида маълумот берди:
«Франциядан кириб келган илк бемор етиб келган куни ўз хонадонида 35 киши иштирокида байрам қилган. Ўша меҳмондорчиликда қатнашганлардан 13 кишида бугунги кунда бу касаллик қайд этилди. У билан самолётда 250 киши келган, аэропортда тушганидан кейин шахсий автомобилида ҳам оила аъзоларига юқтирган. Кейин ишига чиққан ва иш жойида 80 нафар ходим ва 42 нафар беморлар билан мулоқотда бўлган.
Бу занжир давом этади. Ўша мулоқотда бўлганлар ҳам ўз навбатида оила аъзолари ёнига қайтадилар, кундалик ҳаётдаги ишларини бажарадилар, дўкон, сартарошларга кирадилар.
Яъни, бу ўринда касаллик геометрик прогрессияда тарқалиб кетиши мумкин», деди Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here