«Ҳовлимиз сувга тўлди, энди уйимиз қулаб тушишидан қўрқаяпман»

467

«Nasafnews» га келган навбатдаги мурожаат эътиборимизни тортди.
Қарши шаҳар «Равоқ» маҳалла Нуробод кўча 31-хонадонда кучли ёмғир ва Қашқадарё дарёсидан келган сув оқибатида катта кўлмак ҳосил бўлган.
Бунинг натижасида хонадон эгалари жабр ҳам тортмоқда.

«Nasafnews» га маълум бўлишича, мазкур хонадон эгасига уйинг бузилади, сенга бошқа уй берамиз деб ваъда берган собиқ шаҳар ҳокими Жамшид Фозиловнинг айтганлари ҳали ҳам бажарилмаган.

-Жамшид Фозилов уйинг бузилади деди ва менинг ҳужжатларимни йўқ қилиб юборди,- дейди хонадон бекаси Соҳиба Сафарова.
Сув уюмизга дарёдан кириб келяпти. Чунки уйимиз энг пастликда жойлашган. Ҳар йили шу аҳвол. Ҳар баҳорда яхшигина талофат кўряпмиз.

Ҳақиқатдан ҳам мазкур ҳовли тиззагача сувга тўлган. Бунинг натижасида уйнинг таг қисмлари емирилиб, таъмирталаб ҳолга келиб қолган. Хонадон бекаси «Nasafnews» мухбири билан суҳбат давомида ёрдам сўраб боргани учун ҳокимият эшигидан қайтариб юборилганини айтади.

-Охири чорамиз қолмагандан кейин бугун дастлаб шаҳар ҳомимлигига кейин эса вилоят ҳомимлигига бордик. Афсус ёрдам сўрагандик, рад жавобини олдик. Карантин эканини ва карантин қоидаларини бузаётганимизни айтишди. Биз ҳам карантин эканини яхши биламиз. Лекин карантин экан деб ўтираверсак уй устимизга қулаб тушади.

Маълум бўлишича, хонадонни қийнаган муаммодан Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоевнинг ҳам хабари бор. Ҳоким ҳолат билан танишиб, сувни тозалаб беришини айтган.
Бу бўйича масъулларга ҳам топшириқ берган. Лекин бу топшириқ ижроси бажарилмай қолмоқда.

-Ҳовлимиз сувга тўлди, энди уйимиз қулаб тушишидан қўрқаяпман. Бу борада вилоят ҳокимлигидан ҳам рад жавобини олганимдан кейин нима қилишга ва қаерга боришга бошим қотди,- дейди Соҳиба Сафарова.

 

Дониёр Орипов тайёрлади.

1 izoh

  1. […] Сайтимизда бундан бир ой олдин Қарши шаҳар «Равоқ» маҳалла Нуробод кўча 31-хонадонда истиқомат қилувчи Соҳиба Сафарованинг ҳовлисида кучли ёмғир ва Қашқадарё дарёсидан келган сув оқибатида катта кўлмак ҳосил бўлгани ҳақида хабар берган эдик. […]

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here