Biz haqimizda

Биз учун ҳар бир инсон манфаати устун.

Қашқадарёда интернет журналистикасинидан унумли фойдаланган биринчи ахборот портали «Nnews.uz»нинг ижодкорлари ўз ваколати доирасида вилоятдаги барча муаммоларни ўрганмоқда.

Қашқадарёдаги энг сўнгги воқеа-ҳодисаларни холис ёритиш, шу билан бирга, озгина бўлса-да воҳадошларимизнинг корига яраш, уларнинг мурожаатлари асосида сифатли журналистик суриштирув мақолаларини тайёрлаш мақсад қилинган.

Таҳририят жамоаси бугун таълим ва мактабгача таълим, тиббиёт, суд-ҳуқуқ тизими, маҳаллалардаги долзарб муаммолар, жойларда ечимини кутаётган масалалар, спорт ва футбол янгиликларини энг биринчилардан бўлиб етказиб бормоқда.

«Nnews.uz» сайти билан бирга бўлинг.